17-avgust, 2026

Ажаб тўй

Муҳаббатнинг бозорида гадоси кўп, Оҳ-воҳ чекар қайғули куй, садоси кўп, Ўзини ўт-чўққа уриб, оқибатда, Куйиб кулга айланади, адоси кўп. Бу ҳаётнинг бўстонида лоласи кўп, Қари-қартангидан кўра боласи кўп, Бўстонидан баҳра олиб, шод куй чалинг, Умр танбурининг таранг толаси кўп. Абдуқодир куйлар, қўшиқ-куйи ажаб, Экар эзгулик гулини, бўйи ажаб, Қўноқларга қозонлаб шодлик улашар, Дастурхонсиз тантанаси, тўйи ажаб.