17-avgust, 2026
Алпомиш авлодлари
Куч-ғайрати тўфонларни лол этган, Киприк қоқиб ёвларни беҳол этган Юзларига юлдузларни хол этган Алпомишлар авлодимиз билиб қўй! Қучоғида қизғин қуёш жой олган, Юзларида тўлин ой чирой олган, Ер оёғи остида бепой қолган, Барчинойлар зурёдимиз билиб қўй! Тупроғи туз каби азиз Ватанда, Эркаланиб, тепкилаб ҳар қадамда, Иссиққина жондек битта баданда Икки олам гултожимиз билиб қўй!