17-avgust, 2026
Аскарга мактуб
Йигит бўлдинг забардаст, Барча эл қилгай ҳавас. Қасд қилганлар бўлсин паст, Хушёр бўлгин ўғлоним. Саф олдида сардоринг, Она Ватан мадоринг. Интизор кутар ёринг, Хотиржам бўл ўғлоним. Адо этиб бурчингни, Намойиш эт кучингни, Душман сезсин ўчингни, Сергак юргин ўғлоним. Қўлингдадир қуролинг, Сафда дўсти ҳалолинг. Порлоқ бўлсин иқболинг, Олға интил ўғлоним.