17-avgust, 2026

Бебаҳо бойлик

Егулик топилар, қадр топилмас, Олтин топилса ҳам, сабр топилмас. Пул бўлса, анқонинг уруғи ҳам бор, Аммо ҳеч гўшада меҳр сотилмас. Ёр ҳам топилади, виждон топилмас, Дур ҳам топилади, иймон топилмас. Ҳатто, осмонни ҳам сотиш мумкиндир, Аммо ҳеч бозорда Ватан сотилмас.