17-avgust, 2026
Биринчи ўқитувчи
Қўлларимга қаламлар тутган, Мунғайганда суйиб овутган, Ҳақ йўлида аламлар ютган, Сиз биринчи ўқитувчимсиз. Ҳар сўзингиз дардларга малҳам, Кўнгил уйин ёритгувчи шам. Сизга минг-минг таъзимлар ҳам кам, Сиз биринчи ўқитувчимсиз. Матонатда якка-ягона, Кибру ҳаво буткул бегона. Сиз чароғу бизлар парвона, Сиз биринчи ўқитувчимсиз.