17-avgust, 2026
Даъватнома
Ғалати бир ғафлатда юрган, Мишмишларнинг мавжини сурган. Гап-гаштаклар ҳалинчагида Ҳаволана жунжикиб турган, Иштихонлик эрлар уйғонинг, Иштихоним, деб куйиб-ёнинг! Ёнмасангиз ҳарорат қайда? Машаққатсиз фароғат қайда? Оғиз очиб осмонга қараб, “Бер” десангиз саховат қайда? Шаъни қутлуғ шерлар уйғонинг, Иштихоннинг дардида ёнинг! Бобомерос ғурур бор бўлса, Қалбингизда номус-ор бўлса, “Юртим обод, элим шод бўлсин” Деган эзгу ният ёр бўлса, Иштихонлик мардлар уйғонинг, Иштихоним деб куйиб-ёнинг! Бевафолар бағри тош бўлар, Оғир дамлар кўзда ёш бўлар. Юрт юкини елкага олган Фидойилар элга бош бўлар. Иштихонлик энди уйғонинг Элу юртнинг ғамида ёнинг!