17-avgust, 2026

Фарзанд ўкинчи

Ичмасангиз, дада, яхши одамсиз-ку, Қоматингиз шамшир, шахдам қадамсиз-ку, Сергакликда суйиб-суйиб эркалаган, Кўнгли кундек равшан “апоқ дадамсиз”-ку! Бизлар қолиб шиша сизга таянч бўлди, Аҳволимиз анордан ҳам аянч бўлди, Юрагимиз тилка-тилка тилиб ташлаб, Кафтга олиб яна янча-янч бўлди. Чайқалсангиз, дил чайқалар, қон ютаман, Суринсангиз суяй олмай жон ютаман. Айбингизни яширмоққа чора топмай, Бўғзимдаги аламларни бонг этаман. Ичмасангиз, сизни бутун олам суяр, Шишаларда қолган ароқ роса куяр, Меҳрингизга олам-олам меҳр қўшиб, Юрагингиз илиқ-илиқ ҳислар туяр.