17-avgust, 2026
Фарзандларга насиҳат
“Ота рози-худо рози” Деган улуғ ҳадис бор Отасини эъзозлаган Топар обрў-эътибор Бола учун отадан ҳам Улуғ яна кими бор? Агар ота рози эмас, Оллоҳ ҳам бандам демас. Отасини менсимаган Расулга уммат эмас. Бир парча эт эдинг, энди Катта одам бўлибсан. Нимжонгина гўдак эдинг, Куч-қувватга тўлибсан. Отажонинг паноҳида Беғам ўйнаб-кулибсан, Агар ота рози эмас, Оллоҳ ҳам бандам демас Ота қадрин билмаганлар Расулга уммат эмас. Атак-чечак етаклади, Юриб кетдинг чопқиллаб Нима десанг топиб берди, Тутар эди қўш қўллаб. Иморатлар қурди сенга Лойдан чиқмай ой-йиллаб. Агар ота рози эмас Элинг ҳам норозидир Отанг рози бўлса агар Балки эл ҳам розидур Сенинг учун отанг қанча Касларга бош эгмади. Баъзида мард, баъзи номард Пастларга бош эгмади. Бошинг узра паноҳ бўлди Бирор шамол тегмади Кучдан қолиб, тик қомати Таянч излаб эгилди. Суяб юргил азиз фарзанд Сенинг ҳам галинг келди. Яхшисан-ку кўз тегмасин Доим яхши бўлиб қол. Отажонинг омон экан Этагидан тавоф ол. Ҳар гапига эринмасдан Сабр билан қулоқ сол. Улуғларни эъзозламоқ Халқимизга хос одат. Ота хизматига шай бўл, Бу ҳам катта саодат. Ўтгандан сўнг йиғлаб-сиқтаб Югурганинг бефойда. Ишчан бўлсанг, ҳеч бўлмаса, Йўқлаб тур, ҳафта-ойда. Овозингни баланд қилма, Асло, отанг бор жойда “Қайтар дунё” деган гапни Бир лаҳза ҳам унутма Эъзозламай сен отангни Фарзанддан ҳурмат кутма. Опа-сингил қизларингга Паноҳ бўлгин отангдек, Элу юртга хизмат қилиб, Савоб олгин отангдек. Нон-тузингни дўстлар билан Баҳам кўргин отангдек Агар отанг рози эмас, Аллоҳ ҳам бандам демас, Ота сўзин менсимаган, Расулга уммат эмас.