17-avgust, 2026
Ғазал
Мустақиллик қадрига ким етмаса ҳайрондаман, Чоҳдан кенг йўл томонга ўтмаса ҳайрондаман. Танти халқим оғзига солганда тайёр луқмалар, Ношукурлар қайта тамшаб ютмаса ҳайрондаман. Илму фан асри келур оламга оролар бериб, Ким қучоқ очиб қувончда кутмаса ҳайрондаман. Дарди бозор, феъли озор, қалби мозор кимсалар Сотса виждонни уволи тутмаса ҳайрондаман. Тез оқар дарё ҳаётда илму фан бир ҳут балиқ Зеҳни тўрини ёйиб ким тутмаса ҳайрондаман. Абдуқодир давримизнинг шонли тарих лавҳасин Зарварақларга жадаллаб битмаса ҳайрондаман.