17-avgust, 2026
Ғазал
Тиниқ томчи ёғар кўкдан ғубор бўлмас, Қуёш нур сочмаса ҳаргиз баҳор бўлмас. Муаллим ҳақ сўзин айтар, бу оламда Адолат яшнагайки, асти хор бўлмас. Агар деҳқон уруғ сочмас, нафс қонмас, Тинимсиз тер тўкар, гар ифтихор бўлмас. Муаллим яхшилик тухмин сочар элга, Бунингсиз эл аро номусу ор бўлмас. Муаллим Абдуқодир эзгулик истаб, Бу жонинг тикмасанг озод диёр бўлмас.