17-avgust, 2026

Ғазал

Чин ошиқлар бу оламда худди бегонага ўхшар, Феъли-ҳолидан кулар эл, ғалат девонага ўхшар. Дарди сиғмас жисму жонга, балки бу ёруғ жаҳонга Арзи аҳволин эшитсанг, ажаб афсонага ўхшар. Дори-дармон таъсир этмас, дардига ёр васли малҳам, Қатра май ичмасу сархуш юрар мастонага ўхшар. Гоҳ висолнинг шами чўлғар, гоҳи ҳижрон ғами тўлғар, Ўзни ўтларга урарки, мисли парвонага ўхшар. Кўнглимиз обод кошона, ишқ анга зийнат шоҳона Нафсига енгилса кўнгил кўҳна вайронага ўхшар. Абдуқодир ишқда ғолиб, буюклардан ўрнак олиб, Бу ишқ сирри кимга пинҳон ҳамон ҳайронага ўхшар.