17-avgust, 2026
Иштихон мадҳи. (Иштихон туманининг 50 йиллик -юбилейига)
(Иштихон туманининг 50 йиллик юбилейига) Қуруқ чўп ташласанг, яшил боғ бўлса, Уруғ сочсанг, ҳосил юксак тоғ бўлса, Омборлар лиммо-лим, кўнгил чоғ бўлса, Иштихон ери бу—қиёс йўқ бошқа, Ўхшатгим келади сахий қуёшга. Шимолида қирлар, жануби сувлоқ, Сувлоғида қайнаб миллионлаб булоқ, Қирларда чопилиб кўпкари-улоқ, Иштихон кўрки бу—беқиёс чирой, Уялиб термулар кўкда тўлин ой. Сувини симирган танлар жўш урар, Пахта хирмонлари кўкка тўш урар, Ҳавосини, ҳатто, ҳайвон хуш кўрар, Иштихон ҳавосидан тоза фалаклар, Ҳавасда учишар минглаб малаклар.