17-avgust, 2026
Истиқлол булбулчалари
Ўзбекистон озод диёр, Очилмоқда гулғунчадек. Она юртим истиқлолинг Куйлаймиз биз булбулчадек. Алпомишлар авлодимиз, Тумарислар зурёдимиз, Тангритоғдан тошлар кесиб, Сув келтирган Фарҳодимиз. Истиқлолим ҳаволанди, Истиқболим наволанди, Минг йиллик орзу-умидлар Бу кунлар ҳаққа айланди.