17-avgust, 2026
Жавобсиз севги
Жавобсиз севгидан жоним азобда, Тақдирим ҳал бўлар битта жавобда. Борлиғимни ўртар ишқинг оташи Чарсиллаб ўт олсам керак шу топда. Мен сени севаман қуёшдек ёниб, Кўрмасам ғам чекиб, кўрсам қувониб. Севгилим жавоб бер, менга ишониб, Мен сенга сиғиндим, дунёдан тониб. Севаман ҳажрингда ойдек сарғайиб, Юлдуз каби титраб, тонгдек мунғайиб. Гуноҳим нимадир, севгимми айб? Жавоб бер кўнглингни чиннидек чайиб. Севиб, севилмаган бир бечораман, Жавобсиз севгидан кўп оввораман. Кўринар кўзга мен бус-бутун одам Аммо, юрак-бағри минг бир пораман. Жавобсиз севгидан жоним азобда Ловиллаб ўт олсам керак шу топда