17-avgust, 2026

Катта бахт

Кўксимизда юрак дук-дук уриб турар, Кўзларимиз шу оламни кўриб турар, Оёқлар ҳам бизни олиб юриб турар, Инсон бўлиб яшаяпмиз, бу-катта бахт. Ҳашаматли қасрлар ҳам тошу тупроқ, Ҳусн ёниб ўчгувчи бир ожиз чироқ, Қалблардаги қайноқ меҳр мангу бироқ Инсон бўлиб яшаяпмиз, бу-катта бахт. Пашша қилиб яратса не қилар эдик? Ҳар идишдан зарра сарқит ялар эдик. Ана шунда ҳаёт қадрин билар эдик, Инсон бўлиб яралганмиз, бу-катта бахт. Энг аввало, нафсимизни қўлга олсак, Бечорага ижирғанмай назар солсак, Суринчанни иккиланмай суяб қолсак, Инсон бўлиб яшаяпмиз, шу-катта бахт.