17-avgust, 2026
Кўклам
Нозанинлар минг ноз ила жон талашиб, Илим-илиқ кўнгиллирга ўт қалашиб, Ёвуз руҳлар билан пок руҳ ёқалашиб, Яна наврўз келди саллона-саллона, Кўклам барча фаслларга эрур она. Киприклари пирпираган пари бўлиб, Юзидаги ёпинчиғи ҳарир бўлиб, Қишнинг қаҳри уч фаслга арир бўлиб, Яна наврўз келди саллона-саллона, Кўклам барча фаслларга эрур она. Қора булут ёқа йиртиб, уввос солиб, Найзасини ерга санчар қасос олиб, Бечорадан талвасали оҳ-воҳ-қолиб, Яна наврўз келди саллона-саллона, Кўклам барча фаслларга эрур она.