17-avgust, 2026

Лаҳзалар

Сенга бағишладим ширин лаҳзалар, Жон каби ширин-у қондек қимматли. Лаҳзаларни аямай елдек совирдим Унутма, севгилинг шундоқ ҳимматли. Мунгли лаҳзаларни сендан асрадим, Асрадим бошингда мисли қабртош. Токи бу лаҳзалар ўтмасин беиз, Токи қиёматда кўтарсинлар бош.