17-avgust, 2026
Масаллар Шер монологи
Шер монологи Мен шердирман, бутун олам Жониворлар шоҳи мен. Одамга дуч келганимда Ҳайиқаман гоҳи мен. Одам зоти яшаса ҳам Доим менга ҳавасда Шер зотини сақлаб келар Мудом темир қафасда. Қанча улуғ инсонларга Берганман ўз номимни, Раво кўрмасман ёвга ҳам Бу темир маконимни. Истагим шу: одамлар ҳам Шерлар каби мард бўлсин. Озодликка ташналарга Ҳамиша ҳамдард бўлсин.