17-avgust, 2026
Наврўз
Ерни илиқ нурларга белаб, Севинчларга севинчлар улаб, Самолардан соф ҳаво тилаб, Нозли Наврўз яна келибди. Майсалари ял-ял ялтираб, Сур булутлар дағ-дағ қалтираб, Қиш қирларга оёғин тираб, Ёзли Наврўз яна келибди. Қиш чўққилар сари чекиниб, Ўнгирларга қорлар бекиниб, Ҳаялладим дея ўкиниб, Ғозли Наврўз яна келибди. Ерлар юмшаб Наврўз нозидан, Жилғаларнинг жилдир созидан, Мадад сўраб қуёш қозидан, Созли Наврўз яна келибди.