17-avgust, 2026
Обод уйим
Қорадарё қароғимиз, Оқдарё оқ чароғимиз Миёнқолнинг маҳобатли Дала-дашти фароғимиз. Ўзбекистон обод уйим, Иштихондир хонам менинг. Иштихон гар бешик бўлса, Ўзбекистон онам менинг. Булоқлари тонгдек тоза, Чинорлари кўк ҳавоза, Амир Темур ипак йўли Солди оламга овоза Сўфи Оллоёр туғилган Не зотларга бешик бўлган Истибдоддан ҳувиллаган Қучоқлари қайта тўлган Ўзбекистон—обод уйим, Иштихондир хонам менинг. Иштихон гар бешик бўлса, Ўзбекистон онам менинг.