17-avgust, 2026
Она
Дил бандига доим интиқ яшар она, Гўдак кулса, бир зум ақли шошар она. Юрса-турса ўйларига ўралашиб, Фарзан хомушланса, дарди ошар она. “Нон” демади, “ош” демади, “болам” деди, “Сен бойлигим, сенсан икки олам”,—деди. Сенга келган бало менга урсин, фақат, “Художоним, шудир менинг нолам”—деди. Она, олам оёғингиз ўпса арзир, Қаршингизда қирқ тоғ қариб чўкса, арзир. Бир тола оқ сочингизга бутун умр Фарзандингиз кўзидан ёш тўкса арзир.