17-avgust, 2026

Она меҳри

Қуёш илиқ нурлар элаганидай, Оламни зиёга белаганидай, Эркалаб сочларим силаганидай, Онамнинг меҳри ҳам нурга ўхшайди, Ҳаттоки, нурдан ҳам зўрга ўхшайди. Қоронғу тунларда танҳо тўлин ой, Қаро тун бағрида ягона чирой. Ой каби кўнглимда эгаллаган жой, Онам меҳри гоҳо ойга ўхшайди. Ҳаттоки, ойдан ҳам бойга ўхшайди.