17-avgust, 2026
Ошиқ орзуси
Тоғлар ўсиб тош тўни тор келса ҳам, Қирлар қақраб ошиқи зор бўлса ҳам. Сувлар сочиб само сочин юлса ҳам, Сойлар садаф-марваридга тўлса ҳам, Тола сочинг титроғига арзимас, Сочларингдан ўзга орзу-орзумас. Тоғлар бобо қуёшгача бўй чўзиб, Тарам-тарам тошлар тўзондек тўзиб, Ошиқларинг қутуриб, қаҳри қўзиб, Рашк ўтида ёниб кул-кул бўлса ҳам, Кипригингга қўнган гардга арзимас, Кўзларингдан ўзга орзу-орзумас.