17-avgust, 2026

Ошиқлар

Бир пайтлар бир анойи бола эдим, Бир гўзални бир кўрдиму суйиб қолдим. Ўз ёғимга ўзим тун-кун қоврилдим-да, Дардларимни айта олмай куйиб қолдим. Ақллилар ўйида зар, пул бўлади, Ошиқ аҳли гўдакдан ҳам гўл бўлади. Жононаси жилва қилса бир жилмайиб, Бор-йўғидан кечиб унга қул бўлади. Қул деб кулманг, кўнгил мулки подшоҳиман, Сира сўнмас муҳаббатнинг паноҳиман. Қафасини тун-кун тепиб толиқмаган Юрагимни кўкларга етган оҳиман. Ошиқ кўнгли ё подшоҳ, ё гадо бўлар, Муҳаббатнинг майдонида фидо бўлар. Ёр васлига етса икки олам жаннат, Етолмаса, куйиб-куйиб адо бўлар.