17-avgust, 2026

Ота

Элим деб ўзини ўтларга урар, Кўкраги доимо қалқондек турар, Рўзғор ташвишида елар-югурар, Азиз оталар бор: кўнгил хотиржам, Эл-юрт тинч, рўзғор бут, яна нима кам. Олдингдан оққан сувдек қадри билинмас, Тоғдек ташвишлари кўзга илинмас, Минг бора тиғ тегар, бағри тилинмас, Танти оталар бор: доим кўнгил тўқ, Кўча-кўйда, уйда безовталик йўқ. Минг бир муаммони бир зумда ечар, Оғир дам этикда сувлар ҳам кечар, Ҳаёт аччиқларин бол каби ичар, Доно оталар бор: ҳар муаммо ҳал, Беташвиш-беғаммиз, шукур, ҳар маҳал.