17-avgust, 2026
Ойбарчин
Барчинойлар авлодидан Ойбарчиним, Бозорларда сарсон кезиб, ерпарчиним, Шароб ичиб, қимор ўйнаб, бекор юрар, Алпомишлар авлодидан полвон иним, Ўзига мос иш топмаган нодон иним. Ичиб олса аёлига дўқ уради, Аёлининг топганидан тўқ юради, Келбатидан отлар ҳуркар, суқ киради, Маст бўлганда аёлини урар, иним, Бахтсизлигин аёлидан кўрар, иним. Баракалла ойбарчинлар бардошига, Нишон бўлар маст ёрининг ҳар тошига, Не балолар ёғилмади шўр бошига, Бахтсизлигин пешонадан кўрар, синглим, Ёруғ кунлар умидида юрар, синглим. Барчинойлар авлодининг бахти чопса, Алпомишлар авлоди ҳам зўр иш топса, Компьютерли кранларда уйлар қуриб, Электрон тандирларда нонлар ёпса, Пешонаси шўри арир, Ойбарчиним, Ёри билан қўша қарир, Гулбарчиним.