17-avgust, 2026
Озодлик шабадалари
Қадди қоялардек қайишган банда, Кўпириб оқмоқда қайноқ қон танда. Ўзбекистон номли буюк Ватанда Бош узра мусаффо осмон сеники. Халқ агар жон бўлса, жисми Ватандир, Халқ мисоли бир ўт, юрт унга тандир. Йўлингда учраган хор-хасни ёндир, Пойингда покиза макон сеники. Юракда ўти бор яратсам, дейди, Оламни оғзимга қаратсам, дейди. Меҳнатда шон-шараф таратсам, дейди, Излансанг илгингда имкон сеники. Юртдан юз ўгирсанг, дарбадар дерлар, Эл дардига дармон бўлади эрлар. Ботирлар билагини қўмсаган ерлар Жонингни жойласанг, жаҳон сеники.