17-avgust, 2026

Қишлоқ

Ҳорғин нафас ютар буғриққан қишлоқ, Бир нафаси қора, бир нафаси оқ. Маъюс чеҳрасига ёйиб ним кулгу Танидан тўкилар минг йиллик чароқ. Болам деб ияди, бағри бўшайди, Чақир туёқларга майса тўшайди. Тушларидан кетмас бир бахмал осмон Тушдан боши осмон бўлиб яшайди.