17-avgust, 2026
Қизгина
Отасининг қизгинаси, Онасиниг ўзгинаси. Меҳр тўлиб-тошганидан Чақнаб турар кўзгинаси. Қизли ҳовли фариштали, Саранжому сариштали. Кашта тикар жило бериб, Гуллари қирмиз риштали. Отаси ва онасини Келин бўлиб ташлаб кетар Келин бўлиб тушган уйи Янгиланиб, яшнаб кетар Отасининг қизгинаси, Онасининг ўзгинаси. Қайда бўлса омон бўлсин, Ёруғ бўлсин юзгинаси.