17-avgust, 2026

Қорхат. Ғазал

Янги йил келди, қувончдан чеҳраларда жилва нур, Арчаларда зар-зеварлар порлагайдир мисли дур Барча осмондан тилар қор, соғиниб қор оқлигин, Қорни соғинган кўнгиллар покланур бамисли ҳур. Гарчи уйқуда табиат, мудрамоқда коинот, Беҳуда умрингни ўтказмай бу дам даврингни сур. Кимки нодонлик билан қиш қадрини елга берар, Эритиб қалб ўтида муз тоғини сойларга бур. Абдуқодир ушбу “Қорхат”ни ёзиб Оллоҳга Барчага тинчлик тила ва ҳақ йўлидан олға юр.