17-avgust, 2026
Равон йўл
Оёқ остидаги бир чимдим тупроқ Бир куни ранг-баранг гулга айланар. Боши кўкка етган ҳайбатли чинор Бир замон бир ҳовуч кулга айланар. Қадрига етмасанг қимматли умр Қўлингда бир чақа пулга айланар. Астойдил интилсанг сўқир сўқмоқ ҳам Қаршингда кенг равон йўлга айланар.