17-avgust, 2026
Саратон
Кенг яшиллик: чексиз пахтазор Узра фақат аланга сузар Атроф сокин. Гунг сукунатни Аллақайда жизиллоқ бузар. Йўл бўйида толлар паришон, Нафас ютмас улкан тераклар. Қилт этмайди бирон-бир япроқ, Ортга тортиб кетар юраклар... Ўтиб кетар сариқ саратон, Босилади аланга тафти. Чапак чалар тол ва тераклар Қизаргунча япроқлар кафти.