17-avgust, 2026
Севиб қолдим
Фариштами ё жаннатдан ҳур тушдими? Ишқми бу ё илоҳий бир нур тушдими? Озод юрак йўлларига тўр тушдими? Севиб қолдим ва севгимдан қайтолмадим, Юрагимга севмагин деб айтолмадим. Қаршисида майли қаро ер бўлсам ҳам, Оёғининг ости билан бир бўлсам ҳам, Ишқ йўлида пешонаси шўр бўлсам ҳам Севавердим ва севгимдан қайтолмадим, Юрагимга севмагин деб айтолмадим. Тоғлар каби юксакда –У, етолмайман, Ё бош олиб узоқларга кетолмайман, Лахча чўғман, на ўчдим, на ўт олмайман, Севавердим ва севгимдан қайтолмайман Юрагимга севмагин деб айтолмайман.