17-avgust, 2026
Шоир изтироблари
Бурилиб қараса боқибеғамлар Жиззаки жизиллаб кўкка сапчиса, Ҳовлиқма ҳовлиқиб бир лаҳза қотса, Донишмандлар бир зум ақлин йўқотса, Демак, тингла, шоир шеър ўқияпти, Асов кўнгилларга тўр тўқияпти. Бу шеър бир безовта Ватан ҳақида, Оёқ ости руҳлар ва тан ҳақида, Кўзлардаги кўҳна гунг ғам ҳақида, Кўнгиллар қувончи нур-шаъм ҳақида, Шоир ҳамон ёниб шеър ўқияпти, Денгизлари пишқириб, тоғ чўкаяпти.