17-avgust, 2026
Субҳи козиб
Кўп ойдиндан кўзларим юмдим, Оппоқ тонгни кўнглимга кўмдим. Кўзларимни юлдуз тирнайди, Тушларимни бўрон чирмайди. Тонгдан хабар берар бўрон қуш, Тўлғанади яраланган туш. Тонг ҳам келар, аста оқариб, Кўнглим каби маъюс ва ғариб. 1990 йил