17-avgust, 2026
Талваса
Тоғлар кўнглим қариндоши, Дов-дарахтлар қардоши. Оқар сувлар йўлдоши-ю, Чўнг қоялар бардоши. Олачалпак Кўланкалар Ғўр бошимда қўрбоши, Жизза жазира жабридан Оқ шаршарак кўз ёши. Хаёлларга чўмдим, илло Хазонрезги куз каби, Уволаниб борар умр Ўт товлаган муз каби. Жалойирга жар соламан Ҳар эпкиндан энтикиб, Ўтиб бирор ўттиз баҳор- Ўттиз оғиз сўз каби. 1990 йил