17-avgust, 2026

Тараддуд

Вужудим пойингда парча пойандоз Ва нотавон кўнгил осмон фалакда: Бир оғиз илиқ сўз бор-йўқ илинжим, Кирар-чиқар бўлиб жоним ҳалакда. Ҳализамон қулаб тушгудек осмон Борлиғим айланар улкан юракка. Ўпирилиб кетар гўё шу замин Ҳам ўрин қолмагай ҳеч бир тилакка. Бир қошиқ қонимдан кеч-у сўзлама, Сирли жумла тилинг учида қолсин. Шаккок Рад олмаган жонимни ахир Тола-тола тилиб гунг Умид олсин.