17-avgust, 2026

Тўртликлар

Ўғилни жигарни қонидан дерлар, Онаси айлансин жонидан дерлар. Отаси кўзига тўтиё қилсин, Қилиғи шакарнинг конидан дерлар. Тулпорлар пойгада ўзиб қувонар, Гўзаллар юракни эзиб қувонар. Ҳар ким ўз дардида, аммо негадир Бахиллар дўстликни бузиб қувонар.