17-avgust, 2026

Умр шамоли

Ўз қадрини билмаганлар, Ўзга қадрин қайдан билар? Қўл-оёқсиз асов шамол Тиним билмай қайга елар? Мажнун кунлар ўчоғида Оташ каби қовриламиз. Лайло тунлар қучоғида Кўз ёш каби совриламиз. Она замин заҳа олар, Фарзандлари қилмишидан. Осмон гоҳо қизаради Номуносиб бул ишидан; Она-Ватан таърифингда Сўз айтмоққа тиллар бийрон, Бўстонингдан баҳра олиб Маст кўнгиллар яшнар гирён. Баъзан яшнаб турган гулни Топташади ақлим ҳайрон. Томирингга болта урган Нодонлардан дилим вайрон. Гулни узмоқ осон, аммо Уруғ қадаш қийин экан. Бу ҳаёт ким учун синов, Кимларгадир ўйин экан. Эски кетмонигни, укам, Энди шифтга илиб қўйгин. Робот асри аллақачон Етганини билиб қўйгин Кўзни катта-катта очиб, Юксакларга қара энди. Фарзанд бўлсанг, она замин Бир корига яра энди. Шоир аччиқ сўзлар айтиб Гўё шамол туртиб ўтар. Шамол тегса, новдаларда Куртакчалар бўртиб кетар.