17-avgust, 2026

Вақт

Вақт шафқатсиз ҳукмдор, Юмалатиб “ер шарчани”, Боқийликка бадарға Этади у барчани. Вақт энг одил ҳакамдир, Гувоҳ этиб фалакни. Ором берар руҳига Ҳар бир жони ҳалакни.