17-avgust, 2026

Ватан

Болаликда шодон сочиб ўйнадик, Улғайиб ҳам ўз ҳолига қўймадик. Бағрин тилка-тилка тилиб тўймадик, Оёқ остидаги шу азиз тупроқ Бизга Ватан эрур жондан азизроқ Танимизга меҳмон ширин жонимиз Бир кун совир қайнаб турган қонимиз Шунда қолар ягона имконимиз Оёқ остидаги шу азиз тупроқ Бизга Ватан бўлар жондан азизроқ.