17-avgust, 2026

Ватан ишқи

Мен севаман Ватанимни Худди жигарпорам каби. Тоғдек залворли ташвиши Туюлади ором каби. Қишлоқлари кўзларимга Кўринади санам бўлиб. Шаҳарлари қучоғида Эркалайди онам бўлиб. Муҳаббатим тилда эмас, Юрагимда, дилимдадир. Қанча тўсиқ-тўғаноқлар Қаторлашиб йўлимдадир. Мен барибир суюклигим Висолига етгайдирман. Ватанимни ҳур ва обод, Халқимни шод этгайдирман.