17-avgust, 2026

Зайниддин Баҳриддинов ғазалига мухаммас

мухаммас. Бу олам гавҳари билма, фароғатли фанолиғни, Бемаслак айш билан қорма қаноатли онолиғни, Унутма асли зотинг ким ва наслингга отолиғни, Яшарлар дунёда кўплар тилаб шоҳу худолиғни, Билиб-билмай на гуноҳни, на ширк ва на хатолиғни Қафасдан учса қуш сайёд алам тузоғини тўлғар, Бузуқ нафс бедаволар боғу роғлар пойини бўлғар, Ва лекин соф ҳаволар бошимизни боз-боз чўлғар Яшарлар дунёда кўплар тилаб шоҳу худолиғни, Билиб-билмай на гуноҳни, на ширк ва на хатолиғни. Илм ва маърифатни пойидорлиғни асоси бил, Қаю юртлар қонга ғарқоб бешак Оллоҳ қасоси бил, Ва ҳақ сўз шубҳасиз тошни тешар Мусо Асоси бил, Яшарлар дунёда кўплар тилаб шоҳу худолиғни, Билиб-билмай на гуноҳни, на ширк ва на хатолиғни. Агар Зайниддин ашъор битди элнинг ишқида ёниб, Бу ҳақ сўз жиллвасига Абдуқодир термулар қониб, Ўзбекистон дадил одим отар мардларга ишониб, Яшарлар дунёда кўплар тилб шоҳу худолиғни, Билиб-билмай на гуноҳни, на ширк ва на хатолиғни.